Бугун олдиндан режалаштирилганидек, “Равшан” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Кутилганидек, икки жамоа иштирокидаги қарама-қаршилик ҳужумкор руҳда ўтди ва шунга яраша дарвозалар олдида хавфли вазиятлар ҳам яратилди.
Биринчи бўлимда жамоамиз қатор имкониятларга эга бўлса-да, ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин иккала жамоа ҳам биттадан гол урди.
Аввалига “Андижон” аъзоси Иброҳим Ғанихонов ўз қанотидан ҳужумга ўтди ва рақибларини охиригача таъқиб қилиши эвазига дарвозабонни хато қилишга мажбур қила олди. Натижада Ғанихонов учрашувда ҳисобни очди. Айтиш мумкинки, Иброҳим ўзининг норасмий дебют ўйинида дебют голини урди.
Учрашув охирларида эса “Равшан” таркибида захирадан майдонга тушган ҳужумчи Тоҳир Малодўстов ҳисобни тенглаштирди.
Шундай қилиб, “Андижон”нинг Тоҳир Мўминов бошқарувидаги жамоага қарши учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
"Андижон" навбатдаги ўртоқлик ўйинини 20 июль куни “Хўжанд”га қарши ўтказади.
Ўртоқлик ўйини
“Равшан” – “Андижон” – 1:1 (0:0).
Голлар: Иброҳим Ғанихонов, 75 – 0:1. Тоҳир Малодустов, 85 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Маабаох Эммануэль, 75 – Фарҳод Бекмуротов, 23.
“Равшан”: Қурбонали Бобоев, Холмурод Назаров, Самуэл Офори, Раҳматшо Рахматзода, Бахтовари Хуршед, Мухаммаджон Насков, Айдан Окран, Маабаох Эммануэль, Амиржон Сафаров, Мваненго Эммануэль, Масрур Қиёмиддинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акомади Жозеп, Акобир Тўраев, Амиржон Фарруҳзода, Комилжон Ҳотамов, Тоҳир Малодустов, Шахриёри Иноятулло.
“Андижон”: Элдор Адҳамов, Ислом Маматказин, Илдар Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Абдувоҳид Ғуломов, Фарҳод Бекмуротов, Леван Арвеладзе, Илҳом Абдуғаниев, Сардор Абдунабиев, Аббос Эргашбоев, Рубин Хебай.
Захирадан майдонга тушлганлар: Игорь Литовка, Дилшод Комилов, Илҳом Алижонов, Владимир Бубанья, Суҳроб Бердиев, Муҳаммадкарим Тоиров, Саидумар Содиқов, Сардор Каримов, Иброҳим Ғанихонов, Меҳмет Илҳан.
16 июль. Гулистон “Нацбанк” майдони.
Ҳакамлар: Хуршед Дадабоев, Мунирхон Ашуров, Насим Мансуров.
“Андижон” матбуот хизмати.