"Реал Мадрид"га янги келган Жуд Беллингем жамоадоши Тони Крооснинг қобилиятини юқори баҳолади.
20 ёшли инглиз футболчиси жорий мавсум оралиғида Дортмунднинг "Боруссия"сидан 100 миллион евродан кўпроқ маблағ эвазига сотиб олинганди.
"Кроос - мастер. Уни томоша қилиб, сиз унинг қандай қилиб муваффақиятга эришаётганидан ҳайрон қоласиз. У ҳар доим тўпни керакли жойга йўналтиради.
Бундай футболчи билан ўйнаш ва унинг пасларини олиш жуда ёқимли. Унга нималарга қодир эканлигимни кўрсата олганим ва унинг маҳоратини ўзимники билан солиштирганим ҳам ажойиб", - деди “Реал Мадрид” билан олти йиллик меҳнат шартномасини имзолаган Беллингем.