Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳужумчиси Малком Бразилия терма жамоасидаги дебюти ҳақида гапирди. Футболчи Гвинея (4:1) ва Сенегал (2:4) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этган. Малком биринчи учрашувдаёқ у гол урди.
“Миллий терма жамоада ўйнаш ажойиб бахт эди. Ҳар доим бу ҳақда орзу қилганман! Менга ҳаммаси жуда ёқди. Терма жамоа учун ўйинлар мен учун ўзига хос нарса", - дея пост қолдирди Малком ижтимоий тармоқлар орқали.
Ўтган мавсумда 26 ёшли ҳужумчи Россия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурарига айланди. У 27 та ўйинда қатнашиб, 23 та гол (2 таси пенальтидан) ва 7 та голли узатмани амалга оширди.