"Арсенал" футболчиси аллақачон қарор қабул қилган. Хабарларга кўра, жамоа ҳимоячиси Киран Тирни АПЛни тарк этади. У яна "Селтик"ка қайтишни режа қилган. 26 ёшли футболчига "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдираётган эди.
Бироқ Шотландия терма жамоаси аъзоси собиқ клубида ўзини қулай ҳис этади. У Бренден Рожерс жамоасида муваффақиятга эришишига ишонмоқда. Айни дамда Тирни 35 миллион фунтга баҳоланган.