Кириш Регистрация

Шомуродовга «Кальяри» қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+1 | -1

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини "Кальяри" клубида давом эттириши мумкин. Ўтган йили "B" сериядан иштирок этиб, "А" серияси йўлланмасини қўлга киритган ушбу жамоа ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Клаудио Раньери жамоаси янги мавсум олдидан ҳужумни кучайтиришни мақсад қилган. Бунда Шомуродов "Кальяри"га ёрдам бериши кутилмоқда. Кўп нарса клубларнинг ўзаро келишишига боғлиқ. "Кальяри" Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олишни кўзлаётган бўлса, "Рома" форвардни биратўла сотиб юборишга уриниб кўради.

Аввалроқ Шомуродовга Италиянинг "Лечче" ва Испаниянинг "Жирона" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:52, 17.07.2023.
Ўқилди: 3707 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7190]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3501]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3296]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3058]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2237]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2110]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2097]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2028]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик