Футболчилар нафақат футбол ўйнашади, балки улар бизнесда ҳам ўзига яраша фаол. Бунга етарлича сабаблар бор. Аввало, футболчилик касби жуда қисқа давом этади. Доим ҳам сизга миллионлаб доллар маош тўланмайди. Шу сабаб юлдузлар ўзида бор пулларни тўғри йўналтириб, узоқ вақтга мўлжалланган лойиҳалар орқали доимий барқарор молияга эга бўла олади. Қуйида шу ишни қилган футболчиларнинг айримларини билиб оласиз.
Робби Фаулер
"Ливерпуль" мухлислари уни "Худо" деб аташарди. Афсонавий ҳужумчи ўз футболчилик даврини ажойиб ўтказган. Фаулер нафақага чиққанидан кейин ҳам бойишда давом этди. Чунки у ўз пулларини тўғри йўналтирганди. 2000 йилларнинг бошида Фаулер ва унинҳ дўсти Стив Макманаман компанияга асос солади. Ушбу фаолият тури вақт ўтиши билан кенгайиб борди. Фаулернинг бойлиги 2017 йилда 30 миллион фунтнж ташкил этганди.
Майкл Оуэн
Оуэнни ижтимоий тармоқларда кузатадиганлар уни зерикарли одам деб ўйлашади. Аммо бундай эмас. Аслида собиқ футболчи жўшқин ҳаётда яшайди. Оуэн футболчилик даврида кўплаб рекламаларда суратга тушарди. Бундан тушган пулларга эса ўз бизнесини қурди. Инглиз афсонаси отларга қизиқади. Шу сабабли чопқир отлар савдосини юрита бошлади. Оуэн эгалик қиладиган отлар дунё биринчиликларидан юқори ўринларни эгаллай бошлади. Ўтмишда у Уэйн Рунига от сотган. Дубай бойлари ҳам кўпинча Оуэн етиштирган отларни харид қилади. Бу эса, ўз навбатида, афсонавий футболчига миллионлар келтирмоқда.
Рамон Вега
Вега ўзининг "Тоттенхэм"даги фаолияти билан таниш. У Лондон клуби сўнгги бор соврин ютганида жамоа билан бирга эди. Гарчанд футболда катта нарсаларга эриша олмаган бўлса ҳам, швейцариялик ярим ҳимоячи 2006 йилда ўз компаниясини тузади. Бу ширкат молиявий сотувларни амалга ошириш билан шуғулланар эди. Веганинг компанияси 2020 йилда касотга учрайди.
Луи Саа
Саа фаолияти давомида "МЮ", "Эвертон" ва "Фулхэм"да ҳаракат қилган. Афсуски, ҳужумчи жароҳатлар сабабли ўзини тўлақонли кўрсата олмайди. Футболдан кетгач, Саа шахсий компаниясини тузди. Бу ташкилот спортчи-атлетларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. 2012 йилда Луи Саа ўзининг илк китобини эълон қилганди.
Метью Фламини
Фламини номи сизга таниш бўлмаслиги мумкиндир. Аммо у "Арсенал" ва "Милан"да ўйнаган. Футболчи 2019 йилда фаолиятини тугатади. 2022 йилда собиқ футболчининг умумий бойлиги 11 ярим миллиард фунт эди. Унинг бундай бойишига "GF Biochemicals" биокимёвий корпорацияси сабаб бўлган. Бу компания ёқилғи ўрнига қайта тингланадиган манбалардан энергия олиш билан шуғулланади. Фламини ўзининг шахсий журналига ҳам асос солган. У Парижда бўлиб ўтадиган 2024 йилги ёзги олимпиаданинг расмий элчиси мақомига эришган.
ИСМАТОВ Ж.