Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"Олтин тўп" соҳиби ҳамда Европа чемпиони ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Испания футболи афсонаси ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар.

Луис Суарес Мирамонтес 1935 йил 2 май куни Испаниянинг Ла Корунья шаҳрида туғилган. Майдондаги позицияси ярим ҳимоячи. 1960 йилда Европанинг энг яхши футболчиси, 1964 йилги Европа чемпиони. IHHFS маълумотларига кўра, Луис Суарес ХХ асрнинг энг яхши футболчилари орасида 50-ўринни ва Испаниянинг ХХ асрдаги энг яхши футболчилари орасида 5-ўринни қайд этди. Guerin Sportivo талқинига кўра, ХХ асрнинг энг яхши футболчилари орасида 46-ўринни, Placar талқинига кўра, 74 ўринда қайд этилган.

Клубдаги фаолияти

Луис Суарес фаолияти давомида "Депортиво", "Барселона", "Интер" ҳамда "Фиорентина" каби жамоаларда ўйнаган. Дастлаб "Депортиво" сафида 1953/54 йилги мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол уришга муваффақ бўлган. Сўнгра у, "Барселона"да 1954 йилдан 1961 йилгача, 7 мавсум давомида 122 та ўйинда 61 та гол урди. Суарес айнан "Барселона" такрибидаги ўйинлари билан жаҳонга анча танилди ва 1960 йилда France Football томонидан "Олтин тўп"га лойиқ кўрилган. Кейин у фаолиятини Италияда давом эттриришга қарор қилиб, дастлаб "Интер" сафида 1961 йилдан 1970 йилгача ўйнаб, 256 та ўйинда 42 та гол урди. 1970/73 йилларда "Фиорентина" тарикбида ўзини синаб кўрди. Мазкур жамоа сафида 63 та ўйинда 9 та гол уришга муваффақ бўлган.

Терма жамоадаги фаолият

Суарес Испания терма жамоаси сафида 1957 йилдан 1972 йилгача ўйнаган ва бу вақт давомида 32 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган.Терма жамоадаги энг эсда қоларли натижаси Испания билан 1964 йилги Европа чемпионига айланган.

Совринлар

Испаниялик собиқ футболчи жамоавий ҳамда индивидуал совринлар борасида етарлича натижалар қайд этган. "Барселона" билан 1959 ва 1960 йилларда кетма-кет икки марта Ла Лига чемпиони, 1957 ва 1959 йилларда эса, Қироллик кубоги соҳиби. 1958 ҳамда 1960 йилларда Ярмарка Кубоги номли совринни қўлга киритган. "Интер" сафида эса, 1963, 1965 ва 1966 йилги мавсумларда Италия чемпиони, 1964 ҳамда 1965 йилги мавсум ЕЧЛ ғолиби. Худди шу йилларда Қитъалараро кубок соҳиби. Таъкидлаб ўтганимиздек, Испания терма жамоаси билан 1964 йилги Европа чемпиони.

Индивидуал совринларга келсак, Суарес 1960 йилги "Олтин тўп" эгаси, 1961 ва 1964 йилги мавсум "Кумуш тўп" ҳамда 1965 йилда "Бронза тўп"га лойиқ кўрилган. UEFA маълумотларига кўра, Европа чемпионатидаги ўйинkари билан йилнинг рамзий жамоасига киритилган. "Golden foot" - 2021 йилда "Футбол афсоналари" номинацияси ғолиби.

Мураббийлик

1973 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган Луис Суарес ўша йилдаёқ ўзини мураббийликда синаб кўришга қарор қилади. Дастлаб, "Женоа" U-19 жамоаси, сўнгра 1974/75 йилги мавсумда "Интер" клубида ишлайди. 1975/77 йилларда "Спал" ва "Комо" жамоаларида мураббийлик қилади. 1978 йилда Испанияга қайтади ва "Депортиво" жамоасини бошқаради. Терма жамоалар таснифида, дастлаб Испания U-19 ва 1988/91 йилларда Испания миллий терма жамоасига мураббийлик қилади. Сўнгра у яна Италияга қайтиб 1992/95 йиллар оралиғида "Интер" бош мураббийи бўлади. 1994 йилда Испаниянинг "Альбасете" клубини бошқаришга улгурди. Мураббийлик соҳасида деярли натижага эришилмади.

Асосан, футболчилик фаолияти билан танилган Луис Суарес Мирамонте 88 ёшида вафот этди. Бу албатта, Испания футболи учун катта йўқотиш бўлди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 14:57, 19.07.2023.
Ўқилди: 2278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.