"Интер Майами" хўжайини Дэвид Бекхэм Лионель Мессининг клубдаги саёҳатини қандай вазифалар билан бошлагани ҳақида гапирди.
"Месси ҳали ҳам ғалабаларга ташна, у ҳали ҳам жуда кўп ғалаба қозонишни хоҳлайди. У МЛСга ғалаба қозониш учун келди.
У бу ерга таътилга келмади. У ғалаба қозониш ва бу мамлакатдаги ёш футболчиларни илҳомлантириш учун келган", — деди Бекхэм.