Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Суперюлдузлар макони – Саудия Про-лигасида ким янги чемпионга айланади?

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони клубларининг дунё футболида қилаётган ишлари ақлга сиғмайди. Араблар трансферлар бозорига кириб келди ва ҳамма ёқни ўзгартириб юборди. Дунёнинг энг машҳур ва совринга бой номлари йирик шартномалар билан Ўрта Шарққа йўл олмоқда. Бу эса, ўз навбатида Саудиянинг йирик клублари ӯртасида кучли рақобатни юзага келтиради. Хӯш, энди янги мавсумда қай бир юлдузга чемпионлик насиб этади? Қуйида шу ҳақида сўз боради.

"Ал-Ҳилол"

"Бенфика"нинг собиқ мураббийи Жоржи Жезуш бу жамоага бошчилик қилади. "Ал-Ҳилол" ўтган мавсумни ўз чемпионатида учинчи ўринда якунлади. Клуб катта номларни харид қилди. Аммо бу номларнинг бир жамоада ўйнашини тасаввур қилиш мушкул иш. Улардан энг асосийлари кейинги мавсумда ЕЧЛда ўйнаши кутилган Рубен Невеш ва Сергей Милинкович-Савичдир. Ундан ташқари жамоа "Челси"дан олиб келинган Калиду Кулибали, "Вест Хэм" афсоналаридан бири Матеус Перейра, собиқ "Порту" ҳужумчиси Мусса Марега ва Андре Карильолардан ташкил топган. Шунингдек, Саудия Арабистони терма жамоаси юлдузи Салим Ал-Досари ҳам 2011 йилдан бери айнан "Ал-Ҳилол"да ҳаракат қилади. Унинг Қатардаги Аргентина дарвозасига урилган фантастик голи эсингиздадир а?

Ан-Наср"

Роналду ҳаракат қиладиган жамоа ўтган мавсумда чемпион бўла олмаган эди. 38 ёшли футболчининг жамоаси бойиб бормоқда. Таркибдан ҳозирда собиқ "Арсенал" посбони Давид Оспина, Аргентина терма жамоасининг собиқ вакили Пити Мартинес ҳамда бразилиялик ҳужумчи Талискалар ҳам жой олиб улгурди. Шунингдек, ёз давомида Марцело Брозович ва Секо Фофана харид қилинди. Шундай қилиб, Роналду бир қатор европалик футболчилар қуршовида қолди.

"Ал-Иттиҳод"

Ушбу жамоага "Вулверхэмптон"даги иши билан донг таратган Нуну Эшпириту Санту бошчилик қилади. "Ал-Иттиҳод" ўтган мавсумда чемпион бўлганди. Жамоа чемпионлик даврида йирик юлдузлардан, хусусан "Лидс"дан келган Элдер Кошта, бразилиялик Бруну Энрике ва Миср терма жамоаси аъзоси Аҳмад Хэгазийдан иборат эди. "Шерлар" чемпионликни сақлаб қолиш мақсадида, жамоага "Олтин тўп" эгаси Карим Бензема, Франция термаси юлдузи Н'Голо Канте ҳамда "Селтик" ҳужумчиси Жоталарни жалб этди.

"Ал-Иттифоқ"

Стивен Жеррард бошчилик қила бошлаган жамоа тез орада "Ливерпуль" афсонаси Жордан Хендерсонни олиб келади. Гарчанд, бу клуб жамоат сармоядорлик фонди томонидан васийликка олинмаган бўлса ҳам, ўз бюджети билан, раҳбарият катта-катта номларни сотиб олишга қодир эканини кўрсатди.

"Ал-Аҳли"

2022 йилда бу жамоа қуйи лигага тушиб кетганди. Аммо бир мавсум ичида "Ал-Аҳли" яна элитага қайтди. Бу клуб ҳам яқиндагина жамоат сармоядорлик фонди (PIF-Public Investment Fund) ихтиёрига ўтказилганди. Шундан сўнг, ушбу жамоа ҳам йирик номларга кўз тика бошлади. Масалан, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Рияд Махрез 30 миллион фунт эвазига олиб келинадиган бўлди. Агар шундай бўлса, жазоирлик футболчи Роберто Фирмино ва Эдуар Менди билан бир таркибда ҳаракат қила бошлайди. Шунингдек, "Ньюкасл" вингери Аллан Сент-Максимен ҳам нишонга олинган. Шундай қилиб, "Ал-Аҳли" тез орада топ ҳужум чизиғига эга чиқади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 23:01, 20.07.2023.
Ўқилди: 1240 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.