"Манчестер Юнайтед"нинг янги футболчиси Андре Онана ўзининг кейинги клубидаги рақами ҳақида қарор қабул қилди.
"Қизил иблислар"нинг ижтимоий тармоқларидаги хабарларга кўра, камерунлик дарвозабон инглиз гранди либосида 24-рақамда майдонга тушади.
Андре Онана аввалроқ “Аякс” ва “Интер” клубларида ўйнаб, Эредивизияда учта олтин медални қўлга киритган ва Чемпионлар Лигаси финалига чиққан.