Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Эркин агентга айланган энг яхши футболчилардан тузилган терма жамоа: Де Хеа, Дембеле, Лингард...

Баҳо:
+ | -

2023 йилнинг ёзги трансферлар ойнасидамиз. Бозорнинг ярми ўтиб бўлганига қарамай, айрим суперюлдузлар ҳали ҳам ўз жамоасини қидириш билан банд. Улар ичида АПЛ афсоналаридан тортиб, Жаҳон чемпионларигача бор. Қуйида улардан тузилган рамзий терма жамоа билан танишасиз.

Дарвозабон: Давид Де Хеа

"Манчестер Юнайтед"да 10 йилда ортиқ ҳаракат қилган футболчи, жамоадан кетди. Де Хеа сўнгги мавсумларда Европанинг энг яхши ҳақ тўланадиган футболчилари қаторида эди. Кетади-қолади деган гаплар кўп янгради. Аммо дарвозабон 12 йилдан кейин "МЮ" билан хайрлашганини эълон қилди. Испаниялик футболчи сўнгги мавсумида АПЛнинг "олтин қўлқоп"ига эга чиқди. Бироқ, унинг ёши Эрик тен Хаг жамоасига ортиқ мос келмаслиги маълум бўлди. Давид Де Хеага тез орада Саудия Арабистони жамоалари эга чиқса, ажаб эмас.

Марказий ҳимоячи: Ерри Мина

Футболчи "Эвертон"ни тарк этган эди. Мина кетишидан олдин шундай хайрлашди: "Бу клуб шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта бахт. Қаерда бўлсам ҳам "Эвертон" менинг қалбимда бўлади. Жамоа мухлисларини ҳам ҳеч қачон унутмайман".
Минага "Фулхэм" қизиқиш билдирган. Уни янги мавсумда яна АПЛда кўриш, ҳаммани хурсанд қилган бўларди.

Марказий ҳимоячи: Серхио Рамос

Дунёнинг энг кўп совринларига эга бўлган ҳимоячиларидан бири "ПСЖ"дан кетганди. Рамос ўтган мавсумда ҳам Франция чемпионлигини қўлга киритди. Месси билан бирга икки мавсумдан кейин Парижни тарк этган ҳимоячи, Леодан фарқли равишда ҳали янги жамоа топа олмади. 37 ёшли футболчини тез орада АҚШ ёки Саудияда кўриб қолсак, ажаб эмас.

Ўнг қанот ҳимоя: Режи Кэннон

Кэннон фаолияти давомида катта юлдузлар билан ҳаракат қилган. У АҚШ терма жамоасида 28 та баҳсда майдонга тушган эди. 25 ёшли футболчи яқиндагина Португалиянинг "Боавишта" клубини тарк этганди. Кэннон катта эҳтимол билан ўз юртига, МЛСга қайтса керак.

Чап қанот ҳимоя: Жан-Кевен Дюверн

Рўйхатдаги энг нотаниш номлардан бири айнан Дюверндир. 26 ёшли ҳимоячи сўнгги мавсумларда Франциянинг "Брест" клуби шарафини ҳимоя қилди. У 100 дан ортиқ Лига 1 баҳсларида қатнашган. Шартномаси тугагани сабабли Дюверн эркин агентга айланганди.

Ярим ҳимоячи: Тьемуэ Бакайоко

Бакайони "Челси" тарихидаги энг ёмон харид дейиш мумкин. У сотиб олинганидан кейин, асосан ижараларда юрди. Ярим ҳимоячи "Монако"нинг 2017 йилги фантастик мавсумида нималарга қодир эканини кўрсатганди. Бакайоконинг энг омадли ижара даври "Милан"даги 2021-22 йилги мавсумга тўғри келади. У миланликлар билан Италия чемпионлигига эришганди.

Ярим ҳимоячи: Даити Камада

Дунёнинг энг қиммат эркин агенти, ҳозирда Камада ҳисобланади. Япония терма жамоаси аъзоси олти йилдан бери "Айнтрахт"да эди. 26 ёшли ярим ҳимоячига эга чиқмоқчи бўлган клублар бисёр. Улар ичида "Рома", "Милан" ва "Атлетико"лар бор. Ўтган мавсумда Камада 9 та гол ва 7 та ассистга муаллифлик қилганди.

Ярим ҳимоячи: Жесси Лингард

"МЮ" тарбияланувчиси сўнгги йилларни омадсиз ўтказди. Лингарднинг энг яхши даври 2020-21 йилги мавсумда "Вест Хэм" билан ўтади. "Қизил иблислар" сафини тарк этгач, у "Ноттингем"га йўл олади. Бир мавсум давомида ўзини кўрсата олмаган футболчи, жамоани эркин агент мақомида тарк этди. 30 ёшли футболчи ҳозир ўзига янги жамоа қидирмоқда.

Ўнг қанот ҳужум: Адама Траоре

Ҳужумчининг 194 та АПЛ баҳсида 10 та гол ва 18 та ассисти шуни кўрсатадики, испаниялик футболчи кутилмаларни оқлай олмади. Шу сабабдан "Вулверхэмптон" Траоре билан хайрлашишга мажбур бўлганди. 27 ёшли футболчига Саудиядан таклифлар борлиги айтилган.

Чап қанот ҳужум: Вильфрид Заа

Хабарларда Заа учун таклифлар ўта кўп экани айтилади. Заа "Кристал Пэлас"ни 9 йиллик ҳамкорликдан кейин тарк этганди. 30 ёшли ҳужумчи олдида ҳозирда иккита вариант бор. Улардан бири Европада қолиб, ЕЧЛда ўйнаш бўлса, бошқаси йирик сумма эвазига Саудия Арабистонига йўл олишдир. Икки йўл ичида энг муносиб танловни Заанинг ўзига қолдирамиз.

Ҳужумчи: Мусса Дембеле

Француз футболчиси "Лион"да ўта муҳим фигура эди. У жамоаси учун 129 та баҳсда 56 та голга муаллифлик қилди. Дембелега, Александер Ляказеттнинг қайтишидан сўнг, кам имконият берила бошлади. Шу сабаб у жамоадан кетди. Ҳужумчи айни дамда "Эвертон" ва Стивен Жеррард бошчилигидаги "Ал-Иттифоқ"дан таклифларга эга.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 10:23, 21.07.2023.
Ўқилди: 3309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.