Тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак юртимизда қанчадан қанча илм-фан даҳолари ўткганликларига гувоҳ бўламиз. Улардан бири астрономиянинг тамал тошини қўйган олимлардан Мирзо Улуғбекдир. Улуғбек илмий изланишлари давомида оз эмас кўп эмас нақд 1024 та юлдузни аниқлаб бутун дунёга танитган. Уларнинг қандай имкониятларга эга эканлигини барчага намоён қилган. Бугунги кунда самода кезиб юрган сайёраларнинг 6 таси ҳам айни Ўзбекистонга боғлиқ номлар билан аталади. Қисқа қилиб айтганда бизнинг олимларимиз юлдуз излаб топиш борасида бутун дунёга ўрнак бўла олишади.
Хўш, футбол оламида аҳвол қандай? Бизнинг скаутлар, яъни замонавий «юлдузтопарлар» қандай ишлашяпти? Биз футбол осмонига қай даражада юлдузлар етказиб бераяпмиз? Бундай саволларнинг чегараси йўқ. Жавоблар эса… ҳа қониқарли эмас...
Ўзбекистонлик профессионал футболчиларнинг деярли барчаси ёшлигидан футбол мактабларида таҳсил олиб кейинчалик клубларга қўшилишган. Шахсан мен мактабдаги ёки қишлоқ стадионидаги ўйинлари орқали бирор клуб мураббийининг эътиборига тушиб футболчи бўлиб кетган бирорта футболчини билмайман. Афсуски бизда бундай ҳоллар учрамайди. Аммо барча болалар ҳам футбол мактабига бора олмайди. Кимдадир имконият бўлмайди, кимнингдир ота-онаси бошқа касбни танлашини хоҳлайди. Ҳозир исталган қишлоқ стадионига бориб ёш болаларнинг ўйинини кузатсангиз қанчадан-қанча Месси-ю Роналдулар бемақсад тўп тепиб юрибди. Балки ўша болалар ҳам келажакда яхши футболчи бўлишни орзу қилар?
Буни эса скаутларимиз кўра билиши керак. Дунё осмонига олимларимиз 1000 та лаб юлдузларни тақдим этиб турган вақтда наҳотки скаутлар футбол осмонига бармоқ билан саноқли бўлса ҳам юлдузлар етказиб бера олишмайди. Жанубий Америка ва Африкадан жуда кўплаб футболчилар Европада тўп суришади. Гўё улардаги талантлар бизда йўқдай. Алсо бундай эмас. Бизда ҳам ўша жаҳон юлдузлари даражасида ўйнай оладиган футболчиларни топса бўлади. Фақат уларни излаб топадиган УЛУҒБЕКЛАР керак!!!
Ўткир Жалолхонов