"Бавария" "Ливерпуль" футболчиси Фабиньонинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда.
Мюнхен клуби 29 ёшли ярим ҳимоячининг "Ал-Иттиҳод"га ўтиш эҳтимоли катта эканлигини тушуниб турибди.
"Ливерпуль" ва Саудия Арабистони клуби ўртасида музокаралар давом этмоқда. "Ал-Иттиҳод" футболчи учун 40 миллион фунт таклиф қилгани хабар қилинганди.
Аммо бразилиялик футболчининг Яқин Шарққа трансфери амалга ошмаса, футболчига "Бавария" қизиқиш билдириши қайд этилган.