Кириш Регистрация
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон 4-0 Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа 2-2 Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург 0-4 Брест
01/10 21:45 Штутгарт 1-1 Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол 5-0 Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа 4-2 Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал 2-0 ПСЖ
01/10 23:59 Байер 1-0 Милан
01/10 23:59 Боруссия Д 7-1 Селтик
01/10 23:59 Барселона 5-0 Янг Бойз
01/10 23:59 Интер 4-0 Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ 1-1 Спортинг
01/10 23:59 Слован 0-4 Манчестер Сити

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -

Мавсум якунланишига тоборо кам вақт қолмоқда. Аммо трансфер ойнаси ҳали бери ёпилмайди. Қуйида 21 июль кунги энг яхши трансфер янгиликлари келтирилган.

Жаҳон чемпиони ва собиқ "Барселона" футболчиси Лига 1 га ўтди

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Самуел Умтити "Лилл"га ўтди. 29 ёшли франциялик ҳимоячи “булдоглар” сафига эркин агент сифатида қўшилади. Келишув аллақачон якунланган, футболчи тиббий кўрикдан ўтган. Тез орада трансфер расман эълон қилинади. Аввалроқ Умтити "Барселона" билан 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қиладиган шартномани бекор қилганди. Франциялик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида “Лечче”да ўтказди.

"Марсель" "Челси"га кераксиз юлдузга ўзига қўшиб олди

"Челси" ёзда йирик сотувлар уюштирди. 10 дан ортиқ футболчи клубни тарк этган. Пьер-Эмерик Обамеянг Маурисио Почеттинога керак эмас эди. Габонлик "Марсел" билан шартнома имзолади. Француз клуби матбуот хизмати хабарига кўра, шартнома яна бир йилга узайтирилиши мумкин бўлган 2025 йилгача мўлжалланган. Боз устига, Обамеянг эркин агент сифатида “Марсел”га ўтди. Провансликлар учун ажойиб шартнома.

"Милан" "Вильярреал" вингери билан шартнома имзолайди

Жанлука Ди Марционинг айтишича, миланликлар "Вильярреал"дан Самуел Чуквуэзени сотиб олишга яқин турибди. Шартнома расмийлаштирилиш арафасида, футболчи “россонери”га 25 миллион еврога тушади. Чуквуэзе “Милан” билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олган, футболчи йилига 4 миллион евро олади ва “Сан-Сиро”да беш йилга рўйхатдан ўтади. Шунингдек, “қизил-қоралар” “Ред Булл Залцбург” ҳужумчиси Ноа Окафорни сотиб олишга яқин турибди.

Мессининг яна бир дўсти "Интер Майами"да

Андрес Иньеста МЛСда бўладими? Offsider хабарига кўра, 39 ёшли испаниялик футболчи "Интер Майами" билан шартнома борасида келишиб олган. 2018 йилдан бери Инеста Япониянинг “Виссел Кобе” клубида ўйнамоқда эди. 2023 йилнинг ёзида шартнома муддати тугади. Иньеста энди эркин агент. Шунинг учун у дўстлари: Лионел Месси, Хорди Алба ва Серхио Бускетслар сафига бемалол қўшила олади.

Де Хеа Онананинг ўрнини босишдан бош тортди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Давид де Хеа "Интер"га ўтишдан бош тортди, деб хабар беради Daily Record Нашрнинг ёзишича, испаниялик мамлакати чемпионатига қайтишни афзал кўради. Давид фақат "Манчестер Юнайтед"га кетган Андре Онанани Милан клубида ўзгартиришни истамади. Энди “Интер” бор этиборини Анатолий Трубин (“Шахтёр”) ва Ян Зоммер (“Бавария”)га қаратади.

Саудия Арабистонига яна бир супер юлдуз борадими?

Катта янгиликни журналист Сезар Луис Мерло эълон қилди. Унга кўра, Саудия Арабистонидаги клублардан бири “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга шартнома таклиф қилган. Аргентиналик агент футболчи учун шартлар олди: мавсумига 60 миллион евро маош билан тўрт йиллик шартнома. Лаутаро трансферга ҳозирча рози бўлмаган, шу боис Саудия клуби "Интер" билан музокараларни бошламайди..

“ПСЖ” “Манчестер Юнайтед”нинг асосий мақсадини илиб кетмоқчи

L'Equipe нашрининг хабар беришича, “ПСЖ” “Аталанта” ҳужумчиси Расмус Хойлундга қизиқиш билдирмоқда. Парижликларнинг спорт директори Луиш Кампуш бир неча ҳафтадан бери 20 ёшли данияли билан музокаралар олиб бормоқда. Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Хойлуннга асосий даъвогар ҳисобланарди. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Расмус "Аталанта" сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 07:09, 22.07.2023.
Ўқилди: 1999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.