"Вест Хэм Юнайтед" янги ҳужумчи сотиб олади. Хабарларга кўра, раҳбарият жамоа форварди Майкл Антониони сотувга қўяди.
Унинг ўрни эса "Челси" ҳужумчиси Армандо Броя ёки "Севилья" юлдузи Юссуф Эн-Несери билан тўлдирилади. Антонио учун Саудиядан талабгорлар бор. Хусусан, Стивен Жеррард уни "Ал-Иттифоқ"да кўришни истамоқда.