"Манчестер Сити" футболчиси ўзига жамоа танлади. Хабарларга кўра, "шаҳарликлар" ҳужумчиси Карлос Боржес "Боруссия Дортмунд" таклифини рад этган. У Англияда қолмоқчи.
Шу сабабли 19 ёшли футболчи "Вест Хэм Юнайтед"га ўтишга яқин турибди. Боржес учун "болғачилар" 14 миллион фунт тўлайди. Ҳужумчи учун "Брайтон" ҳам даъвогарлик қилаётган эди.