"Фулхэм" хўжайини Тони Ханнинг ўғли Саудия клубларининг асосий рақибларидан бири ҳисобланади. У футболчиларни Саудия Арабистонига умуман қўйиб юбормоқчи эмас.
“Бу жуда ҳайратланарли – агар сизда етарлича пул бўлса, ҳеч нарсадан тап тортмайсиз. Жумладан, дунёнинг барча энг яхши футболчилари билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишингиз мумкин. Улар, албатта, кўплаб ўйинчилар билан боғланишди, аммо биз ўз юлдузларимизни сақлаб қолмоқчимиз”, – деди Хан The Dan Le Batard шоусида. Митрович ва мураббий Силва "Фулхэм"дан Саудия Арабистонига кетишлари мумкин. Серб, албатта, бу таклифни ёқлаб чиққан, лекин клуб уни қўйиб юбормоқчи эмас. Тони "Фулхэм" бош мураббийи ҳақида ҳеч нарса демади. Марко Силванинг "Ал-Аҳли"га кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Саудияликлар унга икки йилга мўлжалланган 40 миллион фунтлик шартнома таклиф қилмоқда.
Фабрицио Романо "Ал-Аҳли"нинг португалиялик мураббийга қизиқаётганини тасдиқлади. Силва бу таклифни "Фулхэм" хўжайини билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда, шундан кейингина у якуний қарорга келади. Португалиялик мураббийнинг "Фулхэм" билан шартномасида товон пули 6 млн евро эканлиги белгилаб қўйилган. "Ал-Аҳли" бунча суммани тўлашга тайёр. Ўтган мавсумда Силва жамоасини Премьер-лигада ўнинчи ўринга олиб чиқди (38 ўйинда 52 очко).
Саудияликлар Александр Митровичга ҳам кўз тикмоқда - "Фулхэм"нинг энг яхши тўпурари (2022/23 йилги мавсумда АПЛнинг 28 та ўйинида 15 та гол урди) "Ал-Ҳилол"га боришга қарши эмас. Аммо инглиз клуби президенти Хан 30 миллион евролик таклифни рад этди. Кейинги 35 ва 40 миллионлик таклифлар ҳам рад этилди - "Фулхэм" Митровични дахлсиз деб ҳисоблайди. Гарчи серб "Ал-Ҳилол" билан шартнома борасида келишиб олган бўлса-да. Sky Sports хабарига кўра, ҳужумчи ҳатто қариндошларига энди ҳеч қачон "Фулхэм" либосида майдонга тушмаслигини айтган. Митрович унинг учун 52 миллион фунт талаб қилинаётганидан ғазабланган, бу нарх барча қизиқувчи клубларни қўрқитади.
"Фулхэм" эгасининг ўғли бир қотиллик ҳақида сўз очди. Бу 2018 йилдаги юқори даражадаги ҳикояни эслашга мажбур қилди. Ўшанда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллиги биносида The Washington Post газетаси журналисти Жамол Хашогги ўлдирилди. У 36 ёшли туркиялик Хадиче Женгиз билан турмуш қуриш учун Саудия Арабистонида яшовчи рафиқаси билан ажрашмоқчи бўлган. Натижада Хашогги қаттиқ қийноқлардан сўнг консулликда ўлдирилган. Журналистнинг бармоқлари, ўлимидан олдин эса боши кесилган. Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Хашогги қотиллиги уюштирилганлигини айтди. Журналист шаҳзодани қаттиқ танқид қилди ва унинг бошқарув услубини авторитар деб атади. Далил сифатида улар қотиллик содир этилган куни Саудия Арабистонининг 15 нафар юқори мартабали фуқароси Истанбулга учиб кетгани, у ерда махсус хизматлар ва разведка вакиллари бўлганлиги ҳақидаги маълумотни келтиришган. Улар консулликка ташриф буюришди ва қотилликдан сўнг қайтиб кетишди: кўплари ўша куни, қолганлари эртаси куни. 15 кишининг 7 нафари Муҳаммад бин Салмон билан яқин алоқада бўлган. Аммо охир-оқибат, ҳамма нарса шубҳалар билан чекланди. Ўлдирилган журналистнинг келини "Ньюкасл" мухлисларига 2020 йилда саудияликларнинг Премьер-лигага келиши ҳақидаги илк миш-мишлар бошланганида мурожаат қилган.
"Саудия Арабистонида мутлақ ҳокимият ўрнатган шаҳзода Муҳаммад бин Салмон сизнинг клубингизни катта пул таклифи билан сотиб олмоқчи. Тасаввур қилинг-а, "Ньюкасл" қотилликда айбланган одамнинг уйи бўлиши мумкин. Сиз ҳар доим қора ва қўрқинчли булутлар остида спорт муваффақияти учун курашишга маҳкум бўласиз", - деди қиз. Натижада ростан ҳам Бин Салмон “Ньюкасл”ни сотиб олди. Ҳуқуқ органи ходимлари бундан ғазабланишди, аммо бу келишувга таъсир қилмади. Кўпчилик Саудия клубларини сотиб олишни танқид қилади. Каррагер айниқса бундан ғазабда.
• УEФА президенти Александер Чеферин 26 ёшли Рубен Невеш ва 28 ёшли Сергей Милинкович-Савичнинг "Ал-Ҳилол"га ўтиши олдидан гапирди:
"Формасининг энг юқори чўққисида ёки фаолиятининг бошида Саудия Арабистонида ўйнашни маъқул кўрган камида битта юқори савияли футболчини айта оласизми? Бу фақат пул ҳақида эмас. Футболчилар энг яхши турнирларда ғалаба қозонишни хоҳлашади ва улар Европада ўйнашлари керак.
• Бизнесмен Жон Текстор ҳам Саудия клубларининг бозордаги фаоллигидан норози. “Саудияликлар ҳамма нарсани хоҳлашади. Улар “Лион”даги энг яхши ўйинчимни, “Кристал Пэлас”даги энг яхши ўйинчимни ва “Ботафого”даги мураббийимни ўзларига оғдириб олди”, деди у "Canal do TF" нашрига берган интервьюсида.
• "Лацио" президенти Клаудио Лотито Милинкович-Савични сақлаб қолмоқчи эди, аммо Саудия клубининг таклифи ярим ҳимоячи учун жуда жозибадор бўлиб чиқди: "Футболчига катта пуллар таклиф қилинмоқда, клубга эса камроқ. "Лацио"да саккиз йил ўтказганидан сўнг футболчи ўзини қўйиб юборишларини сўради. Муаммо клуб билан муносабатларда эмасди. Бизда пул муаммоси йўқ эди, у шунчаки муҳитни ўзгартирмоқчи эди. Агар футболчи Саудия Арабистонига боришни истаса, бу фақат пул учун бўлмоқда.
• Жейми Каррагер Саудия клубларининг доимий танқидчиси ҳисобланади. Мана унинг Бернарду Силванинг кетишига қарши нутқи:
"У ўз фаолиятининг чўққисида, сўнгги беш йил ичида Европанинг энг яхши футболчиларидан бири! Саудия Арабистони 30 ёшдан ошган футболчиларни қабул қилганида, мен хавотир олмасдим. Юқори савиядаги (Рубен Невеш каби) ўйинчиларнинг трансфери туфайли бироз хавотирга тушдим. Аммо агар Бернарду трансфери амалга ошса, бу қарашларимни ўзгартиради. Саудия Арабистони гольфни, йирик бокс мусобақаларини ўз қўлига олди ва энди улар футболни ўз қўлига олмоқчи. Пул орқали сохта обрўга эришишга чек қўйиш керак!", – деди Каррагер ўз твиттерида.