Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Тито Виланова жамоа ҳужумчиси Лионель Месси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Месси — жудаям ақлли футболчи. У ҳар доим гол уришни хоҳлайди. Ўйлайманки, у мана шу руҳда давом этади. У ўз голини киритади», дея қайд этиб ўтди Виланова.