Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол Иттифоқи ФИФА октябрь ойи учун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бир поғона кўтарилиб 69-ўриндан жой эгаллади.

Октябрь ойида Қатар терма жамоасини расмий учрашувда мағлуб этган терма жамоамиз БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида дуранг натижа қайд этганди. Бу эса ФИФА рейтинги тамойилларига асосан терма жамоамизга 1 очко келтирди ва шу бир очко бир поғона юқорилашимизга сабаб бўлди. Вакилларимиз ҳисобида ҳозирги кунга келиб 490 очко бор.

Рейтинг бўйича ажратилган Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳамон бешинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Япония терма жамоаси бу борада ҳамон етакчилигича қолмоқда — 24-ўрин (олдинги ой 23-ўрин). Биз билан бир гуруҳда мусобақалашаётган Жанубий Корея терма жамоаси эса Эрондан учралган мағлубият сабаб 25-ўриндан 32-ўринга тушиб кетди. Ўз навбатида Эрон терма жамоаси бу муваффақият натижасида 14 поғона кўтарилиб 44-ўринга чиқиб олди. Бу Осиёдаги 4-кўрсаткич бўлиб қолмоқда. 3-ўринда Австралия терма жамоаси жойлашган — 33-ўрин (34-ўрин сентябрь).

ЖЧ йўлида рақиблик қиладиган бошқа терма жамоаларда ҳам бу сафар фақат пасайиш кузатилди. Қатар терма жамоамизга имкониятни бой бергач, 101-ўринни 104-ўринга алмаштирган бўлса (Осиёда — 11-ўрин), Ливан ҳам уч поғона пастлаб 112-қаторни банд этди. Бу Осиё терма жамоалари ичида 14-кўрсаткич саналади.

Умумий рейтингнинг юқори қисмида кичик ўзгаришлар кузатилди. Аргентина, Италия терма жамоалари юқорилашган бўлса, Португалия, Англия Голландия терма жамоалари бироз пастлашга мажбур бўлишди. Шунингдек Россия терма жамоаси ҳам яна ТОП-10 терма жамоалари сафига қайтди.

Қуйида ФИФА рейтингининг кучли ўнталиги ва Осиё терма жамоаларининг кучли 15талиги билан танишиб олишингиз мумкин.

1 (1). Испания — 1564.
2 (2). Германия — 1421.
3 (4). Аргентина — 1349.
4 (3). Португалия — 1178.
5 (8). Италия — 1169.
6 (5). Англия — 1167.
7 (6). Голландия — 1128.
8 (9). Колумбия — 1110.
9 (12). Россия — 1084.
10 (11). Хорватия — 1078
...
24 (23). Япония — 810
32 (25). Жанубий Корея — 728
33 (34). Aвстралия    — 719
44 (58). Эрон — 611
69 (70). ЎЗБЕКИСТОН — 490
81 (86) КХДР — 445
86 (95) Уммон — 428
88 (85) Хитой — 424
90 (78) Иордания — 420
97 (80) Ироқ — 390
104 (101) Қатар — 330
109 (116) БАА — 320
110 (112) Кувайт — 318
112 (109) Ливан — 313
112 (113) Саудия Арабистони — 313.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:40, 07.11.2012.
Ўқилди: 6218 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик