Кириш Регистрация
02/10 15:00 Виссел Кобе 2-1 Шандонг Тайшан
02/10 15:00 Йокогама Маринос 4-0 Ульсан Хёндэ
02/10 15:00 Теп Хань Нам Динь 0-0 Бангкок Юнайтед
02/10 17:00 Тампинес Роверс 3-1 Ли Ман
02/10 19:00 Равшан 0-1 Ал-Вакра
02/10 19:00 Олтин аср 0-1 Холидия
02/10 19:00 Насаф 2-1 Шабаб ал-Аҳли
02/10 20:00 Украина 2-3 Бразилия
02/10 21:00 Ал-Ҳуссайн 1-1 Кувайт СК
02/10 21:45 Жирона - Фейеноорд
02/10 21:45 Шахтёр - Аталанта
02/10 23:00 Ат-Таъвун - Ал-Қува ал-Жавия
02/10 23:59 Штурм - Брюгге
02/10 23:59 Астон Вилла - Бавария
02/10 23:59 Динамо Загреб - Монако
02/10 23:59 Лилль - Реал Мадрид
02/10 23:59 Ливерпуль - Болонья
02/10 23:59 РБ Лейпциг - Ювентус
02/10 23:59 Бенфика - Атлетико
03/10 20:00 Франция - Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия

Фолчи Месси: Лионелнинг 2015 йилда айрим футболчилар ҳақида айтган башорати қанчалик ўзини оқлади?

Баҳо:
+ | -

Собиқ "Барселона" юлдузи Лионель Месси 2015 йилда 5 та ўсмирнинг номини айтиб, уларни келажакнинг энг ёрқин юлдузларидан бўлишини башорат қилади. Тасаввур қилинг, ўша танланган футболчилардан бирисиз. Жимгина футбол ўйнаб юрасиз ва тўсатдан, тарихдаги энг яхши футболчилардан бири сизни келажак юлдузи сифатида кўраётганини айтади. Бундай ҳодиса исталган футболчига шараф. Мессининг фикри бир томондан мотивацион сабаб бўлса, бошқа томондан катта босим ҳам юклайди. Қуйида Месси тахмин қилган ўша "келажак юлдузлари" ва уларнинг тақдири не кечганини билиб оласиз.

Кенеди

Кенеди "Флуминенсе" клубида порлайди. Шу сабаб 2015 йилда "Челси" уни сотиб олади. Вингер дебют мавсумида Лондон клуби сафида 20 марта майдонга туширилади. Афсуски, шундан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Кенеди узоқ вақт "Уотфорд", "Ньюкасл", "Хетафе" ва "Гранада" каби клубларда ижарада юрди. 2021 йилда бразилиялик футболчи "Челси" билан янги битим тузади. 2022 йилнинг июнида Кенеди "Реал Вальодолид"га доимий шартнома билан йўл олади. Ўтган мавсумда ҳужумчи жами 12 та баҳсда майдонга туширилганди.

Максвелл Корне

Корне ўзи тарбия топган "Мец"да янги битим тузмай, 2015 йилда "Лион"га йўл олади. У янги жамоасида муҳим футболчига айланган. Корне "Лион" билан 2020 йилда ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб боради. 2021 йилда, ярим ҳимоячи "Бёрнли"га, 12.9 миллион фунт эвазига сотилганди. Корне 2022 йилда "Вест Хэм" билан шартнома имзолаб, жамоани ЕКЛда чемпионга айлантирди.

Тимо Вернер

Вернернинг "Челси"даги даврида таниган мухлислар, уни учалик ҳам хушламаслиги мумкиндир. Аммо немис ҳужумчиси, бир пайтлар Бундеслиганинг энг ёрқин вакили эди. У 2020 йилга қадар "Лейпциг" сафида 4 мавсум ҳаракат қилиб, 95 та гол уради. Шундай сермаҳсуллиги сабаб ҳам Вернер "Челси" эътиборига тушиб, 47.5 миллион фунт эвазига сотиб олинади. Ҳужумчи ўтган мавсум бошида яна "Лейпциг"га қайтиб, 16 та голга муаллифлик қилди.

Алексей Миранчук

Россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳозир "Торино" шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи эса "Аталанта"га тегишли. Миранчук 2020 йилда Москванинг "Локоматив" клубидан 15 миллион евро эвазига харид қилинганди. 27 ёшли футболчи ўзининг дебют баҳсидаёқ "Интер" дарвозасига гол киритади. У ўтган мавсумда "Торино" сафида 4 та гол ва 5 та ассист қайд этди.

Жереми Бога

Бога "Челси" академиясидан чиққан. У бир пайтлар Месси томонидан мақталган эди. Бироқ, у бу ишончни оқламади. Бога "Челси"нинг асосий таркибида 18 дақиқа ҳаракат қилди холос. Ивуарлик футболчи "Сассуоло"га 3.5 миллион фунт эвазига сотиб юборилади. А серияда вингер ўз даражасини юқориларга кўтарди. У 2022 йилнинг январь ойида "Аталанта"га йўл олган эди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 12:26, 24.07.2023.
Ўқилди: 7962 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.