"Вест Хэм" "Милан"дан ҳужумчи Дивок Оригини ижара асосида ўз сафига қўшиб олиши мумкин, деб хабар беради La Gazette Dello Sport.
Манбага кўра, трансфер ташаббускори "болғачилар" бош мураббийи Девид Мойесдир.
Футболчи 2022 йилнинг июлида эркин агент сифатида "Милан"га кўчиб ўтган, унгача эса "Ливерпуль"да ўйнаган.
2022/23 йилги мавсумда ҳужумчи “россонерилар” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













