"Челси" футболчиси учун икки клуб жиддия қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, "Тоттенхэм" ва "Вест Хем" Конор Галлахер учун энг ашаддий даъвогарларга айланган. 23 ёшли ярим ҳимоячи 17 йилдан бери "Челси" аъзоси саналади.
У Почеттинонинг янги мавсумдаги режаларига кирмайди. "Тоттенхэм"да Галлахер Хёйбьерг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрилмоқда. "Вест Хэм" эса Англия терма жамоаси аъзосини Деклан Райснинг ўрнини босади деб ўйлайди.