"Реал"нинг украиналик дарвозабони Андрей Лунин ва мадридликлар дарвозабонлари мураббийларидан бири машғулот вақтида нималардир ҳақида баҳслашди. Камералар Луис Льопис Лунинга бақириб, унга ниманидир исботлаган эпизодни суратга олди.
Шундан сўнг, Андрей кўйлагининг олд қисмини ечди ва уни жаҳл билан майдонга ташлади. Шу билан бирга, у майдонни тарк этмади, балки унинг номига айтилган даъволарни тинглашда давом этди. Мутахассисга посбоннинг айнан қайси ҳаракатлари ёқмагани ҳозирча номаълум.
Айтганча, "Реал"нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа унинг ёнида жилмайиб турганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган куни Лунин "Милан"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди (3:2).