"Лидс Юнайтед" текинга футболчи олиб келади. Хабарларга кўра, "Норвич Сити"дан эркин агент сифатида кетган Сэм Байрэм ҳозирда "Лидс" базасида машғулотларда қатнашмоқда.
У "Монако"га қарши мавсумолди ўйинида бир муддат қатнашган эди. Бош мураббий Даниель Фарке Байрэмни яхши билади. Улар "Норвич"да бир неча мавсум бирга ишлаган.