Франциянинг «ПСЖ» клуби яримҳимоячиси Хавьер Пасторе жамоага «Реал» етакчиси Криштиану Роналду келиб қўшилса хурсанд бўлишини таъкидлаб ўтди.
«Криштиану Роналду — дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. У деярли ҳар бир турда гол уради. Португал ҳар бир учрашувни бир ўзи ҳал қилишни билади».
«Агар у «ПСЖ» билан шартнома имзолайдиган бўлса, бу клуб ва клубдаги футболчиларнинг фойдасига ишлаган бўларди. Шундай экан менинг олиб келинишини қўллаб-қувватлайман», дея Пасторенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «L'Equipe» нашри.