Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Энрикенинг “ПСЖ”да ҳал қиладиган вазифалари

Баҳо:
+ | -

Баҳорда, Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан чиқиб кетгандан сўнг, Кристоф Галтье кейинги мавсумда “ПСЖ”ни бошқармаслиги маълум бўлди. ОАВ унинг ўрнига кўплаб мутахассисларни таҳмин қилди.

Бошқалар қаторида Луис Энрике ҳам бор эди. Испаниялик АПЛда ишлаш истаги борлигини очиқчасига айтди, бироқ бу иш бермади. Мутахассис Парижга борди. Биринчи матбуот анжуманида Энрике ўзини "ПСЖ" учун тўғри мураббий деб таърифлади. У буни амаллари билан исботлаш имкониятига эга бўлади, чунки испанияликнинг олдида жуда кўп вазифалар турибди.

Мухлисларни клуб томонга қайтариш

"ПСЖ" мухлислари ўзларини вазминлик билан тутишмайди. Улар бир неча бор бошқарувга турли чақириқлар қилишди ва ўтган мавсумда ўйинчилар, менежерларга қарши очиқ исёнга ўтишди. Мухлислар ҳаттоки, мавсум якунига яқин Лионель Мессига ҳуштакбозлик уюштиришди, бу ишора бутун футбол оламида танқидга учради.

Гарчи Луис яхши резюмега эга бўлса ҳам ва парижликларни жозибали ўйинга айлантирса ҳам, у мухлислар кўришни истаган мураббий эмасди. Эҳтимол, ижобий натижалар бу муаммони ҳал қилади, аммо бу ҳали ҳеч нарсани кафолатламайди.

Яримҳимояга ижодкорлик қўшиш керак

Яримҳимояда “ПСЖ”нинг қизиқарли вариантлари бор, лекин фақат битта юқори даражадаги ўйинчибор у ҳам бўлса, Марко Верратти. Парижликлар Мануел Угарте ва Ли Канг Инг билан шартнома имзоладилар. Лекин ҳозир парижликларда Энрикенинг услубига мос келадиган плеймейкер йўқ.

Угарте ва Верратти асосий таркибда ўйнаш эҳтимоли бор, аммо акс ҳолда мутахассис ўрта чизиқда мувозанатни топиши керак. "ПСЖ"да бошқа яримҳимоячилар бўлиши мумкин, масалан, парижликлар билан боғланган Бернарду Силва. Аммо ҳозир Франция чемпионларининг яримҳимояси юқори сифатга эга эмас ва бунинг устида ишлаш керак бўлади.

Ёшларга имконият

Уоррен Заир-Эмирининг келиши ўтган мавсумда “ПСЖ” учун ёрқин нуқталардан бири бўлди. 17 ёшли футболчи Лига 1да 26 та ўйинда майдонга тушди ва узоқ вақтдан бери жамоасининг энг яхши яримҳимоячиларидан бири бўлиб келган.

У Энрике ихтиёридаги ягона истиқболли футболчи эмас. Масалан, Исмоил Ғарибида сифатли ҳужумкор яримҳимоячи бўлиш учун нима керак бўлса бор. Уго Экитике ҳам тўғри мураббий қўл остида очилиши мумкин.

Спорт директори билан ишлаш

Парижликлар Галтье билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмаган, аммо ҳали янги мураббий тайинланмаганида, трансфер масалалари билан спорт директори Луис Кампос шуғулланган. Португалиялик ўзининг мураккаб характери билан машҳур.

Энрике шундай қийин одам билан қандай ишлашни аниқлаб олиши керак. Кампуш зукко скаут мутахассиси. Эҳтимол, бу ҳозирда “ПСЖ” учун энг яхши функционердир, чунки клуб қайта қуришни бошлаган.

Янги келганларга тўғри муомалада бўлиш

Парижликлар Угарте учун катта маблағ тўлашди, бироқ айни пайтда Милан Шкриняр ва Марко Асенсиони текинга олишди. Лукас Эрнандес учун Франция чемпиони 45 миллион евро тўлаган, буни мақбул келишув деб ҳисоблаш мумкин. Умуман олганда, Кампос трансфер бозорида яхши иш қилди. Гап шундаки, бу ўйинчилар янги мураббийга қандай мос келади? Энрике “ПСЖ”нинг биринчи танлови эмас эди, шунинг учун спорт директори бошқа мураббийга кўз тикиб, янги келганларни имзолагандир.

Бошқа томондан, Асенсио сифатли вингер, Угарте меҳнаткаш яримҳимоячи, Эрнандес ва Скриняр эса ишончли марказий ҳимоячилардир. Тўрттаси ҳам ҳар қандай топ-клуб таркибига бемалол жойлашиши мумкин.

Киритилди: 20:19, 25.07.2023.
Ўқилди: 1322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.