Хвича Кварацхелия клуб билан шартномани яхшиланган шартлар асосида узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Инсайдер Николо Шкиранинг сўзларига кўра, Кварацхелиянинг “Наполи” билан янги шартномаси 2028 йилгача амал қилади ва маоши йилига 1,1 миллион евродан 3 миллионга кўтарилади.
Олдинроқ "Ньюкасл" футболчига даъво қилаётгани хабар қилинганди.