Лига Кубоги доирасида "Интер Майами" ўз майдонида "Атланта Юнайтед"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу баҳсда майамиликлар биринчи бўлимининг ўзида рақиб дарвозасига 3 бор йўл топишга улгурган эди. Қайд этилишича, жамоа ўз тарихида илк бор биринчи бўлимни 3:0 ҳолатида ўз фойдасига якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўйинда Лионель Месси дубль қайд этиб, ўз ҳисобига битта голли узатма қайд этиб қўйди. Шунингдек, Роберт Тэйлор ҳам 2 та гол урди.