Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сардор Абдунабиев: "Мақсадимиз фақат ғалаба"

Баҳо:
+ | -

28 июль куни Андижонда катта футбол байрами. Шу кеча “Андижон” клуби иккинчи давранинг дастлабки учрашувида “Насаф”ни “Бобур Арена”да қабул қилади. Ниҳоят, андижонликлар жонажон уйига қайтишди.

Ёдингизда бўлса, мавсумнинг илк турида “Андижон” “Насаф”нинг майдонида Сардор Абдунабиевнинг суперголи эвазига муҳим уч очкони қўлга киритиб қайтишганди. Бу сафар ҳам Абдунабиев ва унинг жамоаси ғалаба иштиёқида жиддий тайёрланишмоқда.

Бўлажак баҳс олдидан айнан ўз голи билан “Насаф”ни тиз чўктирган Сардорга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Иккинчи давра бошланиш арафасида. “Андижон” эса “Насаф”га қарши астойдил тайёргарлик кўряпти. Бўлажак ўйин олдидан нималарни айта оласиз?

- Бу ўйинга барчамиз жиддий тайёрланяпмиз. Биласиз, чемпионатнинг 1-турида сафарда “Насаф”ни ютиб келганмиз. Иккинчи даврани ҳам ғалаба билан бошламоқчимиз. Биз шунчаки ўйнамаймиз. Ўз кучимизни намойиш қилиб, мухлисларимизни хурсанд қилган ҳолда ютмоқчимиз. Ўзимизнинг майдонимизда очилиш маросими ҳам бўлади. Бўлажак учрашув қандай бўлишини ўйлаб, ҳозирдан яхши ҳис қиляпмиз. “Андижон” мухлисларини ҳамма билади. Стадионда муҳит умуман бошқача бўлади. Шунга яраша биз ҳам қаттиқ тайёргарлик кўряпмиз, мақсадимиз фақат ғалаба! Албатта, буни эплай оламиз ва қурбимиз ҳам етади.

- “Насаф”нинг ҳозиргача ягона мағлубияти “Андижон” билан учрашувда содир бўлган ва сизнинг урган чиройли голингиз ўйин тақдирини ҳал қилган. Ўша учрашувни тез-тез эслаб турасизми ёки...

- Албатта, мен учун ҳали ҳаммаси олдинда. Яна бундай чиройли голларни уришим керак. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Ҳа, ўшанда яхши гол бўлган. Аммо гол чиройли ёки оддий ҳолатда киритилмасин муҳими, жамоамизга ғалаба келтирса бўлгани. Бу биз учун катта шараф бўлади.

- Олдинда яна “Насаф” билан ўйин кутиб турибди. Фараз қилинг, сизга яна чиройли гол уриш имконияти тақдим этиляпти ва бу ўйин тақдирини ҳал қиладию, аммо мавсум охиригача бошқа гол ура олмасангиз, бунга рози бўлармидингиз?

- Йўқ. “Насаф”га гол уриб, бу ёғига гол урмаслик тўғри келмайди. “Насаф”га ҳам, бошқа жамоага ҳам гол уриб “Андижон”нинг ғалабасига ўз ҳиссамни қўшсам бўлгани. Мен учун муҳими шу. Менга чиройли эмас, балки ғалаба голи бўлса етарли. Бу орқали жамоадошларимиз билан хурсандчилик қилсак, бу жуда ажойиб бўлади.

- Демак, яна “Насаф”га гол уриш ниятингиз бор...

- Албатта, гол уриш ниятим бор. Бу учрашувда ғалабадан бошқа нарсани ўйламаяпмиз. Бундан бошқа иложимиз ҳам йўқ. Мухлисларимиз ҳам шуни талаб қилишади. Шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз.

- Ниҳоят, “Андижон” “Бобур Арена”га қайтяпти. Табиийки, ўша куни муҳит бетакрор даражада бўлади. Шуларни ўйлаганингизда нималарни ҳис қиляпсиз?

- Албатта, ишқибозларимиз биз учун шундай муҳит яратишяпти ва биз ҳам қараб турмаймиз. Шунга лойиқ даражада ўйин кўрсатишимиз керак. Ғалабамиз билан стадиондаги муҳитни янада безатиб беришимиз керак.

- Жамоанинг ёзги тайёргарлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Ҳаммаси режа бўйича яхши бўлди. Тожикистонда йиғин ўтказдик. Яхши рақибларга қарши ўйнадик. Ўз ўйинимизни кучайтириб, янада жанговар ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 11:30, 26.07.2023.
Ўқилди: 1193 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.