"Ювентус" ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Мануэль Локателли фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчининг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета 30 миллион еврога баҳоланган италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга шахсан ўзи қизиқмоқда. Мануэлнинг "кекса синьора" билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Италия чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди ва 8 та сариқ карточка олди.