"Ливерпуль" футболчиси тез орада янги жамоага ўтади. Хабарларга кўра, Фабиньо ва "Ал-Иттиҳод" ўртасидаги музокаралар яхши кечмоқда. Ярим ҳимоячи "Ливерпуль" билан Сингапурга сафар қилмаган.
У тезроқ янги клубга кўчмоқчи. Фабиньо хариди арабларга 40 миллион фунтга тушиши айтилган. 29 ёшли футболчи Жордан Хендерсон ортидан Саудияга йўл олаётган кўплаб юлдузлардан бирига айланади.