"Кристал Пэлас" футболчиси "Арсенал"га ўтишни истаган. Инсайдер-журналист Крис Уаттсга кўра, "бургутлар" ҳужумчиси Вильфрид Заа 2019 йилда "Арсенал" футболчисига айланиши мумкин эди. Ўша йили ёзда Унаи Эмери Заани сотиб олишни хоҳлайди.
Футболчи ҳам бунга тайёр эди. Бироқ, "Арсенал" раҳбарияти Заадан кўра Николя Пепени афзал кўради ва 72 миллионни унга сарфлайди. Заа, шундан кейин 4 йил давомида "Кристал Пэлас"да бўлди. У яқиндагина эркин агент сифатида "Галатасарай"га йўл олганди.