"Барселона" эртага янги келганлар билан бирга 8 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Булар Рональд Араухо, Маркос Алонсо, Иньяки Пенья, Серхи Роберто, Алекс Бальде, Илкай Гюндоган, Ориол Ромеу ва Иньиго Мартинес.
Каталония клуби Ла Лигадан рухсат олди, бунда Barca Studios акцияларини сотиб олган компанияларнинг кечиктирилган тўловлари ҳисобга олинган.
"Барселона" ўтган ёзда "Barca Studios"нинг 24 фоиз улушини Socios.comга 100 миллион еврога, яна 24 фоизини Orpheus Media компаниясига худди шу суммага сотган эди.
Биринчи тўловларни "кўк-анорранглилар" 10 миллион еврога олди, қолганини келишувларга кўра - ҳар бир компаниядан 30 миллиондан учта транш олади.
Улардан биринчисини (умумий суммаси 60 млн.) "Барселона" июль ойи охиригача олиши керак эди, аммо натижада тўлов йил охирига қолдирилди, бу эса футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлашга сабаб бўлди.