"Ньюкасл"нинг собиқ футболчиси Шей Гивен Сандро Тонали ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Мен унинг атрофдагиларидан Тоналининг инглиз тилини қандай билиши ҳақида сўрадим. Улар яхши деб жавоб берди. Кейин у билан суҳбатлашдим ва лол қолдим. Эндигина Англияга келган футболчи мен билан бемалол гаплаша олди.
У эндигина бир неча дарс ўрганди. Аммо яхшигина фикрини ифода этмоқда. Масалан, мен итальян тилини бунча қисқа муддат ичида ўргана олмаган бўлардим. Унинг ақлига қойил қолдим. Ўйлашимча, Сандро майдонда ҳам яхши ҳаракат қилади".