Бу галги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати голларга бой бўлмоқда. Гуруҳ босқичининг 24та ўйинида дарвозаларга жами 70та тўп киритилди. Демак, битта ўйинга ўртача 3тадан гол тўғри келмоқда.
Ҳозирча Эрон ёшлар терма жамоаси энг сермаҳсул жамоа бўлиб турибди. Улар рақиблари дарвозасига 9та гол уришди. Ўзбекистон ва Иордания ҳисобида 8тадан гол бор. Мусобақада бирорта ҳам гол урмаган жамоа бўлмади.
Тўпурарлар ўртасида ҳам баҳс қизғин кечмоқда. Хабарингиз бор, ўзбекистонлик Игорь Сергеев 3та ўйинда 5та гол уришга муваффақ бўлди. Аммо у яққол пешқадам эмас. Суриялик Маҳмуд ал-Мавас ҳисобида ҳам 5та гол мавжуд. Сергеевдан фарқли равишда Маҳмуд битта голини пенальтидан киритган (Игорь эса 2та голини).
Демак, Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги чорак финал баҳси фақатгина Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш эмас, шунингдек, тўпурарлар ўртасидаги ўзига хос баҳсга ҳам айланади.
Бу икки футболчидан ташқари яна 6 нафар футболчи ҳисобида 3тадан гол мавжуд. Тўпрурлар жадвали қуйидагича:
Маҳмуд ал-Мавас (Сурия) - 5 (1)
Игорь Сергеев (Ўзбекистон) - 5 (2)
Кори Гамейро (Австралия) - 3
Билол Куайдер (Иордания)- 3
Муҳанад Каррар (Ироқ) - 3
Ҳуссайн Фозилий (Эрон) - 3
Фаҳад ал-Муваллад (Саудия Арабистони) - 3
Тўпурарлар тўлиқ жадвали билан қуйидаги саҳифада тўлиқ танишиб олишингиз мумкин.