Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем “қироллик” клубидаги мослашув ҳақида гапирди.
“Менга жамоадаги ролим ёқади. “Милан”га қарши яхши ўйин ўтказдим, “Манчестер Юнайтед”га қарши ҳам яхши ўйнадим.
Мен ритмни сақлаб қолишга ва янги мавсумга шундай темпда киришга ҳаракат қиламан”, - деди ярим ҳимоячи.
Мадридликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини "Барселона"га қарши ўтказади. Учрашув 30 июль куни бўлиб ўтади.