Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"Барса" ва "Негрейра иши" давом этади

Баҳо:
+ | -

УEФА Негрейра ишини ҳамон тергов қилмоқда. "Барса" кейинги мавсумда Европа мусобақаларидан четлаштирилиши мумкин

"Барселона"га келаси мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашиш тақиқланиши мумкин, дея баёнот берди УEФА расмий сайти. Каталонияликлар Испания футболи ҳакамлар қўмитаси вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра орқали Ла Лигада ҳакамларига пора берганликда айбланмоқда. "Барса" ўзининг айбсизлигини сақлаб қолишда давом этаётганига қарамай, УEФА қонунбузарликлар юзасидан тергов давом этаётганини айтди.

Бироқ УEФАнинг “Барса”га келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиши учун рухсат беришига бироз вақт керак бўлади. Бунинг учун клуб тергов натижасини кутмоқда.

УEФА баёнотида шундай дейилади: “Барселона” клубини УEФАнинг 2023/24 йилги клуб мусобақаларида иштирок этиши учун йўл очиб берувчи тергов иши вақтинча тўхтатилади ва бу ҳолат Этика ва интизом инспекторлари (EDI) талабига биноан қайта тикланиши мумкин.

"Барселона" клуби 2023/24 йилги УEФА шафелигидаги клуб мусобақаларига вақтинчалик киритилади. УEФА кириш/чиқиш бўйича келгусида қарор қабул қилади.

"Барселона" ФК ўз текширувларининг бориши тўғрисида ИРОни фаол равишда хабардор қилиши ва барча сўралган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини олади.

Ушбу иш билан шуғулланаётган ИРОдан терговни давом эттириш ва якунлаш бўйича ҳисобот бериш сўралади. Шунингдек, УEФА Апелляция органига қўшимча ҳисобот юбориши керак, агар улар зарур деб ҳисобласа, "Барселона"ни турнирдан четлатишга буйруқ беради.

Киритилди: 16:53, 28.07.2023.
Ўқилди: 1364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.