"Ньюкасл Юнайтед" август охиригача учта футболчи харид қилишни ният қилган. Хабарларга кўра, Эдди Хауга янги мавсум олдидан иккита ҳимоячи ва бир ярим ҳимоячи зарур.
Жамоа яқиндагина Аллан Сент-Максимендан айрилган эди. Шу сабаб унинг ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячи харид қилиш мақсад қилинган. Шунингдек, марказий ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячиси ҳам жамоа учун зарар қилмайди.