"ПСЖ" ҳимоячиси ва сардори Маркиньос "Ан-Наср" билан музокара ўтказишга рози бўлди, дея хабар беради журналист Руди Галетти.
Манбанинг хабарига кўра, Саудия клуби аллақачон "ПСЖ" ва 29 ёшли футболчига расмий таклиф юборган.
Олдинроқ "ПСЖ" ҳужумчи Килиан Мбаппени қўллаб-қувватлагани учун Маркиньосни сотишга тайёрлиги хабар қилинганди.