"Барселона" футболчиси Франк Кессиэ фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиришга умид қилмоқда.
Ярим ҳимоячи Каталония клубини тарк этишни мақсад қилган, чунки жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес унга ишонмайди. Журналист Ферран Корреаснинг ёзишича, ивуарлик “Барселона” аввалроқ футболчига йилига 10 миллион евро тўлашга тайёр бўлган “Ал-Ҳилол” таклифини рад этганидан афсусда. Айни пайтда Кессиэ Саудия Арабистонидан янги таклиф бўлишини кутмоқда.
26 ёшли футболчига Туриннинг "Ювентус" ва Лондоннинг "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt экспертлари Кессиэнинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.