"Бока Хуниорс" "Валенсия" ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан келишувга эришди. У билан 18 ойлик шартнома имзоланади.
Журналист Сезар Луис Мерлонинг твиттерида хабар беришича, 36 ёшли уругвайлик футболчи Аргентина клубига текинга ўтади. Кавани "Валенсия" билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишга рози бўлди.
Аввалроқ, футболчининг агенти шартнома тафсилотларини ҳал қилиш учун "Бока Хуниорс" билан учрашгани маълум бўлганди.