Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Миржалол Қосимов: "Футболчилар жисмонан тайёр эмас"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган ОКМК – “Сурхон” (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Сурхон” жамоаси жуда ҳам зич ҳимояланиб, қарши ҳужумларга эътибор беришини шогирдларимга таъкидлаган эдим. Бугун уччала гол ҳам қарши ҳужумдан киритилди. Одатдагидек, юзага келган танаффусдан сўнг киришиб кетиш қийин бўлди. Аксарият футболчиларимиз жисмонан тайёр эмас. Боиси, уларда шамоллаш, жароҳатлар кузатилди. Бугунги баҳс тарихга айланди. Хатолар устида ишлаб, кейинги турга тайёргарлик кўрамиз.

Олдимизда қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Ишламаган одам хато қилмайди. Катта шаҳарлар ҳам бир кунда қурилмаган.

Комбинацион ҳужумдан сўнг гол киритдик ва шундан сўнг хотиржамликка берилдик. Бу эса қимматга тушди. Футболни алдаб бўлмайди. Замонавий футболда бир жойда туриб ғалаба қозониб бўлмайди.

Тўхтахўжаев ва Мирзаев ҳали жисмонан тайёр эмас. Уларга бироз вақт керак. Олдинда кетма-кет учрашувлар кутиб турибди ва ўйлайманки, шу ўйинлар орқали ўз даражамизга чиқамиз”, – деди Қосимов.

 

 

 

Киритилди: 23:01, 29.07.2023.
Ўқилди: 1650 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.