Хамес Родригес фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттиради.
"Сан-Пауло" ярим ҳимоячи билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаганини эълон қилди.
Колумбиялик футболчи янги жамоага эркин агент сифатида қўшилди. Ўтган мавсумда у "Олимпиакос" ва "Ар-Райян"да, аввалроқ "Эвертон", "Реал Мадрид" ва бошқа клубларда ўйнаган.