Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Манба: Рамос «Ан-Наср»га ўтмайди

Баҳо:
+ | -

Марказий ҳимоячи Серхио Рамос «Ан-Наср»га ўтмайди.

Саудия клуби матбуот томонидан «ПСЖ»ни тарк этганидан кейин эркин агент мақомига эга бўлган испаниялик учун асосий даъвогарлардан бири деб аталганди.

Журналист Руди Галеттининг сўзларига кўра, "Ан-Наср" ниҳоят Рамос учун курашдан чиқиб кетди ва бутун эътиборини «ПСЖ»дан Маркиньоснинг трансфери бўйича музокараларга қаратди.

Агар миш-мишларга ишонадиган бўлсак, 37 ёшли испаниялик футболчи фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин. Унга «Лос-Анжелес» қизиқиш билдирмоқда.

Серхио Рамос 2021 йилдан бери «ПСЖ»да ўйнаб келмоқда. Илгари марказий ҳимоячи «Реал» ва «Севилья» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 23:24, 30.07.2023.
Ўқилди: 1115 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик