«Барселона» қанот ҳужумчиси Усмон Дембеле сотилган тақдирда бир қанча трансфер келишувларини амалга ошириши мумкин.
26 ёшли франциялик футболчини «ПСЖ» 50 миллион евро миқдоридаги товон пули орқали ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, агар Дембеле сотилса, «Барселона» трансфердан тушган маблағнинг бир қисмини «Манчестер Сити»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселуни сотиб олиш учун ишлатиши мумкин. Яна бир муқобил вариант эса «Вальядолид»нинг 18 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Иван Фреснеда бўлади.
Transfermarkt экспертлари Канселунинг нархини 50 миллион еврога, Фреснедани эса 15 миллионга баҳоламоқда.