"Бавария" ҳимоячиси Маттейс де Лигт жамоадоши Бенжамин Паварнинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳимоячига ҳозирда "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва Туриннинг "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Павар "Бавария"ни тарк этиш истагини кўрсатмаяпти. У жуда яхши футболчи, ишончли ҳимоячи. Мен ҳар доим шундай футболчини жамоада бўлишини хоҳлайман. Бенжамин бизда ўйнаётганидан хурсандман", - деди де Лигт матбуот анжуманида.
Паварнинг "Бавария" билан шартномаси бир йилдан кейин тугайди.