"Монако" "Саутгемптон" ҳимоячиси Муҳаммад Салисунинг трансферини расмий веб-сайтида эълон қилди. 24 ёшли ганалик билан 2028 йилгача беш йиллик шартнома имзоланди.
Гана терма жамоаси футболчиси фаолиятини Испанияда бошлаган. 2020 йилда у Премьер-лигага ўтди. 3 йил давомида Англияда 68 та ўйинда ўйнади ва 1 та голли узатма берди.













