Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Раҳмоналиев «Рубин»нинг «Оренбург»га қарши ўйиндаги энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

Россия премьер-лигасининг 2-тури доирасида "Рубин" ўз майдонида "Оренбург"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Қозонликлар матбуот хизмати мазкур учрашувда жамоанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш мақсадида телеграм-канал орқали сўровнома ўтказди.

Ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев "Рубин"нинг "Оренбург"га қарши баҳсдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Ўтказилган сўровномада ҳамюртимиз катта фарқ билан 1-ўринни эгаллади. Сўровномада қатнашган 4 мингдан ортиқ мухлиснинг 28 фоизи (1000 нафардан ортиғи) Раҳмоналиевга овоз берди. Умарали мазкур ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. У жамоасининг гол билан якунланган ҳужумини бошлаб берганини таъкидлаш лозим.

Сўровномада иккинчи ўринни Жоэль Фемейе эгаллаган бўлса (18%), Александр Зотов кучли учликка кирди (14%).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:52, 02.08.2023.
Ўқилди: 3064 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик