"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Йерри Мина "Фиорентина"га ўтишга яқин турибди, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.
Манбага кўра, 2 август, чоршанба куни томонлар шартнома шартларини муҳокама қилади.
1 август куни 28 ёшли колумбиялик футболчига РПЛнинг бир қанча клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Минанинг сўнгги клуби "Эвертон" бўлиб, у 2018 йилнинг августидан буён ўйнамоқда. 2022/23 йилги мавсумда ҳимоячи жамоаси сафида 8 учрашувда 2 та гол урди.
Ўтган мавсум якунланганидан кейин "Эвертон" футболчи билан шартномани узайтирмаганди. Мина ҳозирда эркин агент ҳисобланади.