Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Тухель: "Маненинг кетишига мен жавобгарман"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Садио Маненинг "Ан-Наср"га ўтишига муносабат билдирди.

Кеча, 1 август куни Саудия клуби сенегаллик ҳужумчи трансферини эълон қилди.

"Биз қаттиқ қучоқлашиб хайрлашдик. Бизга ҳозирги ҳолат ёқмаслигини англадик. Мен у хафа бўлганини тушунаман. Мен ҳам ўзимни бахтли ҳис қилмайман. Биз унинг имкониятларини тўлиқ очиб бермадик. Унинг кетишига мен жавобгарман", - деди Тухель Goal билан суҳбатда.

Мане Мюнхен клубига 2022 йилнинг ёзида "Ливерпул"дан келиб қўшилган эди.

У "Бавария" сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Мюнхенликлар таркибида ҳужумчи Германия чемпиони ва мамлакат Суперкубоги соҳибига айланди.

Киритилди: 11:47, 02.08.2023.
Ўқилди: 2520 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.